- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Самарада юз берган ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди
Самарада юз берган ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди
2019 йил 17 июнь куни соат 19.00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Барча жароҳатланганлар Тольяттидаги 5-шаҳар клиник касалхонасига олиб келинган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси Самара вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
Манба: daryo.uz