Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Портлашдан жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

667

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига асосланиб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

“Вазият бош консулхона назоратига олинган. Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади”, дейилади хабарда.

Портлашлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.


Манба: ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list