- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Кореяга ишга юбориш нархи 13 минг долларми? ИИВ яна бир фирибгарлик ҳолати ҳақида маълумот берди
Кореяга ишга юбориш нархи 13 минг долларми? ИИВ яна бир фирибгарлик ҳолати ҳақида маълумот берди
Жорий йилнинг 4 июль куни Андижон шаҳар ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқдаЎзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 2018 йил 30 июль куни Шаҳрихон туманида яшовчи 55 ёшли Б.Д. Андижон шаҳрида яшовчи 31 ёшли С.Б.ни Кореяга ишлашга юборишини айтган.
Қайд этилишича, ҳужжатларда бу шахс алдов йўли билан ундан 13700 АҚШ долларини олганлиги ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Б.Д. қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: kun.uz