Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияга келаётган ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда

423

Россияга келаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон учинчи ўринга чиқди.

Россия ФХХсига қарашли бўлган Чегара хизмати хабарига кўра, Россияга кириб келаётган хорижий фуқаролар орасида ўқиш мақсадида келаётганлар ҳам кўп, деб хабар қилмоқда ЕМИСС саҳифаси.

2019 йилнинг биринчи ярмида Россияг федерациясига 181,5 минг талабалар ўқиш учун келган. Улардан салкам 60 минг нафари Қозоғистондан, 21 минг нафари – Хитойдан  ва 14 минги – Ўзбекистондан, дейилган хабарда.

Шунингдек, Россияда Украина, Эрон, Ҳиндистон, Миср, АҚш ва бошқа мамлакатлардан ҳам талабалар жуда кўп.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда Россиянинг бир неча ОТМлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улар орасида Тошкентдаги МГУ, МГИМО, МИСиС, Губкин номли Нефт ва газ институти ва Плеханов номли Иқтисодиёт инсттутлари филиаллари ҳам муваффақиятли фаолият юритмоқда.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list