Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Икки ўқувчи мактаб ва техникумни портлатмоқчи бўлди

573

Россияинг Кушва шаҳрида икки нафар 16 ёшли болалар Бесландаги фожиа юз берган куни маҳаллий мактаб ва техникумда теракт режалаштирди. Ўқувчилар ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўсмирлар экстремистик гуруҳга аъзо бўлган ва интернет орқали портловчи ускуна сотиб олишга уринган. Улар 1+сонли мактабни ва Баранчин электромеханика техникумини портлатмоқчи бўлишган.

Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Тергов қўмитасининг Свердлов вилояти бўйича бошқармаси ҳолатга изоҳ бермаган.

Маълумот учун, 2004 йил 1 сентябрь куни Бесландаги мактабда теракт юз берган. Натижада 334 киши ҳалок бўлган, жумладан 186 нафар болалар. 


Суннатилла Абдуллаев



Манба: qalampir.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list