Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

445
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз Марказий сайлов комиссияси низомига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ва Бош консулхоналар қошида ташкил этилган сайлов участкаларида 2019 йил 12-18 декабрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди. 

Россия томони билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг овоз бериш жараёнига эркин ташриф буюриши ва иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш бўйича келишувга эришилган.

Барча сайловчиларни қуйидаги манзиллар бўйича сайлов участкалари ва овоз бериш масканларига боришини сўраймиз:

1.JPG
2.JPG
3.JPG
4.JPG

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 


Манба: ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list