Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тезкор: 56 ўзбекистонлик кетаётган автобус КамАЗ билан тўқнашди

428

21 декабрь куни Россиянинг Волгоград вилоятида КамАЗ ва 56 нафар йўловчи бўлган автобус тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ОАВ Россия ИИВнинг ҳудудий бошқармасига таяниб хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, буюртма қилинган автобуснинг ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлда ҳаракатланаётган ярим прицепли КамАЗга йўл бермаслиги оқибатида тўқнашув содир бўлган. Натижада автобус йўлдан чиқиб кетган.

Таъкидланишича, автобусдаги барча 56 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодисада 5 нафар йўловчи жабрланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳозир воқеа жойида махсус хизматлар ЙТҲнинг барча тафсилотларини ўрганиш ишларини олиб боряпти. Шунингдек, йўловчиларни вақтинча маҳаллий мактабга жойлаштириш масаласи кўриляпти.



Суннатилла Абдуллаев



Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list