Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қозоғистонга келадиган хориж фуқароларини 30 кунгача рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинд

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонга келадиган хориж фуқароларини 30 кунгача рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинд

414

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда бўлиб турган барча тоифадаги хориж фуқароларининг 30 кунгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш тизимини бекор қилди, деб хабар беради «Информбюро».

Миграция қонунчилигига оид ўзгартиришни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев 29 декабрь куни имзолаган. У ОАВда эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

Хорижлик меҳмон мамлакат ҳудудига кириб келгани ҳақида уни қабул қилувчи томон уч иш куни давомида миграция хизматига хабар бериши керак. Хорижликларнинг Қозоғистонга кириш жараёни бугунги кунда максимал даражада осонлаштирилган ва миграция хизмати бўлимларига бориш талаб этилмайди.

Виза-миграция портал орқали қуйидаги ҳужжатларни тўлдириш зарур:

  • Чет эл фуқароси, зарур ҳолларда унинг фарзандлари ҳақида маълумотларни тўлдириш;
  • Тўлдирилган анкетани электрон рақамли имзо ёрдамида имзолаш;
  • 15 дақиқадан сўнг тайёр ҳужжатни олиш. У шахсий кабинетда сақланади.

Мазкур хизмат бепул ҳисобланади. 2019 йилда хизмат орқали 250 та меҳмонхона 110 минг нафар хорижликнинг келганини расмийлаштирган.

Агар чет эл фуқароси Қозоғистонда 30 кундан кўпроқ қолишни режалаштирса, қабул қилувчи томон (меҳмонхоналар, ётоқхоналар, ижарага олинган квартиралар, тиббий муассасалар ва бошқа юридик ва жисмоний шахслар) меҳмонга вақтинча яшаш ҳуқуқини расмийлаштириши шарт.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list