Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Кореядан Ўзбекистонга таътилга келиб, пандемия сабаб қайтиб кетолмай қолган фуқаролар чартер рейслар орқали иш жойларига қайтарилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Кореядан Ўзбекистонга таътилга келиб, пандемия сабаб қайтиб кетолмай қолган фуқаролар чартер рейслар орқали иш жойларига қайтарилди

501

Корея Республикасидан Ўзбекистонга меҳнат таътилига келиб, пандемия сабабли иш жойига қайтолмаган 31 нафар фуқаро Кореяга чартер рейс орқали жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов «Дарё»га маълум қилган.

Агентлик хабарида айтилишича, пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар иш жойига қайтиб кета олмаган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган ўзаро музокаралар натижасида меҳнат таътилига келган фуқаролардан 31 нафари чартер рейс билан Кореядаги ўз иш жойига жўнатилган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Пандемия туфайли дунё меҳнат бозорида юзага келаётган инқирозли вазиятда фуқароларнинг хориждаги иш жойларини сақлаб қолиш мақсадида олиб борилган икки томонлама музокаралар натижасида ўзбекистонликларнинг Корея Республикасига кириб бориши учун қатор қатъий талаблар қўйилган. Хусусан, мазкур давлат ҳудудига киришдан олдин Кореяда ўзи ёки иш берувчиси ҳисобидан 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимини тузиш, Ўзбекистонда белгиланган тиббий кўрикдан ўтиш лозим. Шунингдек, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан фуқаронинг розилик битимида кўрсатилган ўзини ўзи яккалаш жойи ўрганилади. Ўрганиш натижасига кўра, фуқаролар томонидан ўзини ўзи яккалаш жойи карантин қоидаларига тўғри келган тақдирда уларга Корея Республикасига кириш учун рухсат берилади.

Шу билан бирга, Корея Республикасидаги эпидемиологик вазият туфайли ишчи визасига эга фуқароларнинг мамлакатга кириб боришида чекловлар ўрнатилган бўлиб, ҳар бир чартер рейсда йўловчилар сони 60 нафардан ошмаслиги белгиланган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фуқароларнинг Корея Республикасида карантинда бўлиши бўйича тақдим этган маълумотлари Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўрганилганда, уларнинг айримлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи яккалаш жойи белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, иш жойига қайтиш ва ўзини ўзи яккалаш масалалари иш берувчилар билан келишилмагани ёки миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли баъзи фуқароларга мамлакатга кириб боришга рад жавоби берилган.

Агентлик берган маълумотга кўра, 52 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Корея Республикасига ишга жўнатилган. Шундан 14 мингдан ортиғи айни пайтда ушбу мамлакатда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list