- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- «Толибон» кучлари орасидаги низо сабаблари
«Толибон» кучлари орасидаги низо сабаблари
The Washington Post нашрининг ёзишича, «Толибон» ҳаракатининг етакчилари Афғонистоннинг келажаги ҳақида баҳс мунозарага киришган. «Толибон» етакчиларининг хавотири нималардан иборат? Хавотирлар асосан сиёсий келишувлар атрофида кечмоқда ва агарда улар Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтирадиган бўлса, келишув йўлини истамаётган гуруҳлар бошқа бир сиёсий кучларга қўшилиб кетиши мумкин.
Доҳа ва Кобулда ўтказилган учрашувлар чоғида толибончилар раҳбарияти инсон ҳуқуқлари, демократия ва ҳокимиятларнинг бўлиниши борасида расмий Кобул ҳукумати билан анча босиқ музокара ўтказган. Шунга қарамасдан, Афғонистоннинг шимолини назорат қилаётган «Толибон» қўмондонлари ва жангарилари музокаралар столига ўтирмаслик ва жангни охиригача олиб бориш билан таҳдид қилмоқда.
Урушдан кейинги Афғонистонда ҳозирда анча қалтис сиёсий вазият юзага келган ва бу қалтислик «Толибон» ҳаракати аъзолари ўртасидаги сиёсий тутум, расмий ҳукумат билан тинчлик музокаралари олиб борилиши юзасидан анча жиддий тус олган. Сиёсий таҳлилчилар назарида расмий ҳукумат «Толибон»лар билан тинчлик битимига эришган тақдирда ҳам Афғонистонда расмий ҳукумат ва «Толибон» ўртасида уруш давом этиши мумкин.
Июль ойининг бошларида The Washington Post журналистлари «Толибон»лар кузатувида Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Қонар вилоятининг Маравара шаҳрига маҳаллий аҳоли билан суҳбат уюштириш учун ташриф буюради. Маравара шаҳри эса тўққиз йилдан бери «Толибон» ҳаракатининг энг мустаҳкам ҳудудларидан бири саналади.
Мараварадаги соғлиқни сақлаш тизими, мактаблар учун расмий ҳукумат пул ажратади, гарчи ҳудуд бутунлай «Толибон» ҳаракати қўл остидаги ҳудуд бўлса ҳам. Маравара Афғонистоннинг энг қашшоқ ҳудудларидан бири ва бу ерда ёшлар орасида ишсизлик авжига чиққан. Аҳоли асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Бу ҳудуддаги «Толибон»чилар ҳамон АҚШга нисбатан адоват билан қарайди. АҚШ Афғонистондаги ҳарбий контингентини камайтиришга ҳаракат қилар экан, бу «Толибончи»ларнинг назарида Афғонистондаги мавжуд сиёсий ҳокимиятни қўлга олишга умид ҳам беради.
Маравара шаҳри.
Фото: The Washington Post
Журналистлар саволларига жавоб берган Ясар исмли бир жангари «сиёсий ҳокимиятни бўлиб олиш мумкинмаслиги, Ислом давлатида бўлинган ҳукуматни тасаввур қила олмаслигини ва агарда Доҳадаги «Толибон» етакчилари музокаралар бошлагудек бўлса, ҳукумат билан мустақил ҳолда курашишга ўтишини маълум қилди.
Ўн йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати етакчилари баъзида расмий, баъзида норасмий музокаралар олиб борди. Музокаралар натижасида «Толибон»чилар ҳаракатнинг бирдамлигига путур етмаслиги учун қўмондонликни сақлаб қолиш масаласида ён бермай келди. «Толибон» ҳаракати афғон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва демократия борасида музокараларда ён бериши учун ҳали кўп музокаралар ўтказилиши керак.
Манба: daryo.uz
