Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келади – Мусулмонлар идораси

191

31 июль, жума куни Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинган.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, - дейилган хабарда.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list