Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро анжуман тўғрисида
Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро анжуман тўғрисида
274
Тадбирда ЕХҲТга аъзо 57 давлат ва у ташкилотнинг одам савдосига қарши курашиш Альянси 11 та ҳамкор мамлакати, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, хорижий оммавий ахборот воситалари, бизнес ҳамда илмий доира вакиллари иштирок этди.
Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси таркибида Сенат Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева, шунингдек, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари қатнашмоқда.
Конференцияда одам савдосига қарши курашиш борасидаги илғор тажрибани инобатга олган ҳолда ЕХҲТ томонидан Ўзбекистон асосий маърузачи сифатида танланди. Олий Мажлис Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси Т.Норбоева мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган ишлар, жумладан, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу турдаги жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан батафсил ахборот берди.
Хусусан, сўнгги йилларда бу соҳада 15 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани, Президент Фармони билан Сенат Раиси раҳбарлигидаги Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ташкил қилиниб, ушбу масала бўйича «Миллий маърузачи» институти жорий этилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, Миллий комиссия томонидан халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида мамлакатимизда одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар натижаси хусусида сўз юритилди.
Ҳар бир мамлакат суд идоралари одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашда қонун устуворлигини таъминлаши, ижтимоий адолат ўрнатиши, жиноятни судда кўришда жазо муқаррарлиги тамойилига қатъий амал қилиши лозимлиги қайд этилди. Шу билан бирга, одам савдоси жабрланувчиларини идентификация қилиш тартибини жорий этиш ва халқаро шериклар мазкур амалиётнинг изчиллиги ва самарадорлигини таъминлаши зарурлигига урғу берилди.
Анжуманда олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида мазкур йўналишга оид жиноятчилик кўрсаткичлари камайиб бораётгани қайд этилиб, айни жараёнда фуқаролик жамияти институти, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётганига юқори баҳо берилди.
Шунингдек, одам савдосига оид жиноятлар билан шуғулланадиган органлар ходимлари малакасини ошириб бориш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, бу борада ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Олий Мажлиси Сенати
Ахборот хизмати.
Манба: ЎзА