Dolzarb! Информация для родителей

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиядаги талабалар юртимизга олиб келинди

392
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.


Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотлари ҳақидаги фикрларини эълон қиламиз.

photo_2020-07-22_02-14-53.jpg

photo_2020-07-22_02-14-44.jpg


Манба: ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list