Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда исён кўтарган ўзбекистонлик ишчиларнинг 11 нафари ҳибсга олинди

208

Россиянинг Амур вилоятида жойлашган “Газпром”нинг Амур газни қайта ишлаш заводида 13 июль куни юз берган ишчилар исёниниг 11 нафар “фаол” иштирокчиси ҳибсга олинди.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари, яъни пудратчи ташкилот ходимлари ўртасида патент учун тўловларни амалга ошириш манбалари бўйича ўзаро келишмовчиликлар сабаб ушбу тартибсизлик келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Амур вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 213-моддаси 2-қисми (безорилик), Ҳудудий тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисми (оммавий тартибсизликларда иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Аввалроқ, Амур газни қайта ишлаш заводида ишловчи ўзбекистонликларнинг муаммоси ҳал қилингани, аммо тергов ҳаракатлари ўтказилиши хабар қилинганди.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list