Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Самарқандда қандай ишлар амалга оширилди?
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Самарқандда қандай ишлар амалга оширилди?
356
Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонуни ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг тегишли меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг ўтган 6 ой 20 кун мобайнида Самарқанд вилояти бўйича одам савдоси билан боғлиқ 3 та жиноий ҳолатлар аниқланиб, мазкур жиноятларни содир этган 3 нафар аёл жиноий жавобгарликка тортилиши таъминланиб, 4 нафар аёллар одам савдосидан жабрланувчи деб эътироф этилди.
Ҳисобот даврида чет давлатларидан турли хил сабабларга кўра мажбурий тартибда чиқариб юборилган 54 нафар шахслар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилиб, уларнинг муаммоларини комиссия доирасида ҳамкорликда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бунда алоҳида эътибор, уларнинг одам савдоси қурбони бўлган-бўлмаганлигини ҳамда уларнинг қайси йўллар билан чет давлатларга, кимларнинг кўмагида чиқиб кетганликларини аниқлашга ва депорт қилиниш сабабларини мукаммал ўрганишга қаратилди.
Шунингдек, одам савдоси жиноятидан жабрланувчи сифатида эътироф этилганлар жами 13 нафар жабрланувчиларнинг одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказига юборилиши таъминланди.
Фуқароларимизнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолиши, турли уйдирмаларга ишониб, бойлик орттириш мақсадида чет давлатларга чиқиб кетишларининг олдини олиш ва уларнинг огоҳлантириш ҳамда ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ҳамкорликда вилоятнинг чегара ҳудудларида, бозорларда ва аҳоли гавжум бўлган жойларда, шу билан бирга, Аэропорт ва темир йўл вокзалларида четга чиқиб кетаётган ва кириб келаётган фуқароларга “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусидаги 5 мингга яқин плакат, буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Шунингдек, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бу жиноят оқибатлари ҳақида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида тушунтиришлар олиб бориш мақсадида идора ва ташкилотларда, меҳнат жамоаларида, Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, маҳаллаларда 25.586 нафар аҳоли иштирокида жами 419 маротаба семинар тренинглар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.
Вилоятда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича барча турдаги профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари имкониятидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, тарғибот-ташвиқот тадбирлари жами 183 маротаба ўтказилиб, шулардан
-9 маротаба маҳаллий телевидениелар орқали кўрсатув ва видеороликлар намойиш этилди,
-6 маротаба маҳаллий радиода чиқишлар қилинди,
-11 маротаба газета ва журналларда
-157 маротаба электрон ахборот тизими орқали мақолалар чоп этилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 июнь кунидан 30 июль кунига қадар республикамиз бўйлаб “30 июль - Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни" шиори остида тарғибот ойлигини ўтказиш мақсадида карантин шароитида онлайн йиғилишлар ўтказилди. Самарқанд шаҳрининг Беруний ва И.Каримов кўчаларида Комиссия аъзолари билан биргаликда аҳолини огоҳлигини оширувчи баннерлар ўрнатилиб, Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларида жойлаштирилган ЛEД мониторларида комиссия аъзолари томонидан тайёрланган қисқа видеороликлар намойиш этилиши йўлга қўйилган.
Жаҳонгир Сагдуллаев, Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати бошлиғи
Манба: ЎзА