Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистон ҳукумати «Толибон» ҳаракатининг 50 дан зиёд аъзосини озод қилди

230
TOLO News телеканали Афғонистон хавфсизлик кучлари маълумотига таяниб шу ҳақда хабар қилмоқда.

Бундан аввалроқ «Толибон» ҳаракатининг Катардаги сиёсий офиси вакили Сухайл Шохин толиблар барча афғон асирларини Қурбон ҳайити байрамигача озод этишини ва икки томондан ҳам асирларни озод этиш жараёни ниҳоясига етгач, байрам ўтгандан кейиноқ ҳукумат билан тинчлик музокараларини бошлаши ҳақида маълум қилган эди,

Ҳозиргача Афғонистон ҳукумати «Толибон» ҳаракатининг 4,2 мингдан зиёд аъзосини озод этди. Толиблар АҚШ билан тузилган битимга кўра, Афғонистон ҳукуматидан беш минг аъзосини озод этишни талаб қилмоқда.

Жорий йил февраль ойида Катарда АҚШ билан «Толибон» ҳаракати ўртасида 18 йил ичида илк бор тинчлик битими имзоланди. Битимда хорижий қўшинларнинг 14 ой ичида Афғонистонни тарк этиши ва асирлар алмашинуви ниҳоясига етгандан кейин март ойида Афғонистондаги қарама-қарши кучларнинг мулоқотлари бошланиши кўзда тутилган.


Манба: ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list