- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Тошкентда 3 ойлик болани 5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкентда 3 ойлик болани 5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди.
Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро мурожаат қилиб, пойтахтда истиқомат қилувчи 21 ёшли Н.Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини билдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, тезкор ходимлар прокуратура вакиллари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар.
Натижада, Н.Ф. ва у билан бирга яшовчи, 24 ёшли A.З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида ушланди.
Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилган.
Манба: kun.uz