Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Эрон "АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган" террорчилар бошлиғини қўлга олди
Эрон "АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган" террорчилар бошлиғини қўлга олди
151
“AFP” нашри ҳам расмий Теҳрон ахборотига таяниб, гап Эрон Ислом Республикасидаги монархияни ўзгартириш тарафдорлари бўлган "Эрон Шоҳлик ассоциацияси", ёки "Тондар" ташкилоти тўғрисида бораётганини билдирган.
Шармаҳднинг ушланиши билан боғлиқ тафсилотлар ошкор қилинмаяпти. Ҳукумат баёнотига қараганда, у 2008 йил 12 апрель куни Шероз шаҳридаги масжидда юз берган портлаш ташкилотчиси ҳисобланади. Ўша террорчилик ҳаракати оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 215 фуқаро яраланган.
Эрон, шунингдек, АҚШ экстремистлик кайфиятидаги бундай тузилмаларни қўллаб-қувватлаётгани учун жавоб бериши керак, демоқда.
Аввалроқ Вашингтон Теҳронга нисбатан ядро соҳаси, ракета ишлаб чиқариш ёки бошқа ҳарбий дастурларда фойдаланилиши мумкин бўлган металл ва турли материаллар етказиб берилишини чекловчи янги рестрикция жорий этган эди.
Манба: ЎзА