Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Фейк хабарлар терроризмдан ҳам хавфлироқ
Фейк хабарлар терроризмдан ҳам хавфлироқ
173
Бир неча йил аввал футурологлар тахмин қилганидек бугунги кунда тўғри ахборот худди нефть сингари қадрланмоқда.
АҚШнинг “Gallup” ва “Knight Foundation” жамғармалари ахборот бўйича аҳолининг қарашларини ўрганди.
Аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига асосида «Америка 2020 йилга назар: ишонч, ОАВ ва демократия» номли рисола тайёрланган. Сўровномада АҚШнинг 20 минг нафар аҳолиси қатнашган. Натижага кўра қатнашганларнинг бешдан тўрт қисми интернетдаги дезинформацияни жиддий муаммо, деб ҳисоблайди.
Респондентларнинг тўртдан уч қисми (73 фоизи) эса йирик технологик компаниялар интернетда ёлғон, фейк ахборотларни олдини олиш воситасини топишларини таклифини киритган.
Сўровномада қатнашган 49 фоиз одамлар хабарлар сиёсий ташвиқотлардан ҳоли эмаслигидан шикоят қилган.
2019 йилда ўтказилган сўровномада америкаликлар фейк хабарларни терроризмдан ҳам хавфли деб баҳолашганди.
Манба: ЎзА