Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россиядан поездда олиб келинган 918 нафар ўзбекистонлик Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиядан поездда олиб келинган 918 нафар ўзбекистонлик Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди

361

Россиядан мингга яқин ўзбекистонлик поездда Наманган вилоятига олиб келинди ва Поп туманидаги карантин ҳудудига жойлаштирилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 9 август куни Поп темир йўл вокзалида Самара—Бузулук—Тошкент—Поп йўналиши билан Россиядан олиб келинган 918 нафар ўзбекистонлик кутиб олинди.

Улар Поп тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекциядан ўтказилди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, Россиядан олиб келинган фуқаролар Попдаги карантин ҳудудига жойлаштирилди ва 10 кун давомида тиббиёт ходимлари кузатувида бўлади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

8 август куни Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилган, Россиядан фуқароларни олиб келиш учун ташкил этилган чартер рейслар йўналиши Намангандан Тошкентга кўчирилганди. Шунингдек, шу куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун учинчи поезд қатнови йўлга қўйилиши, мазкур поездларнинг Оренбургдан келаётгани 9 август куни Наманган шаҳрига, Самарадан келаётгани эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб бориши, Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги фуқароларни олиб келувчи учинчи поезд эса 13 август куни Тошкент шаҳрига етиб келиши хабар қилинган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list