- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга олиб келинди
Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга олиб келинди
Миср Араб Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг бир қисми ўз ватанига қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
10 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида ташкил этилган чартер рейси орқали Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошлар юртимизга олиб келинди.
Мазкур рейс орқали жами 164 нафар фуқаро ватанга қайтарилгани айтилмоқда. Олиб келинганлар орасида 2 ёшгача бўлган 7 нафар гўдак ҳам бор.
Манба: azon.uz