Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Фарғонада 8000 доллар эвазига танишини Кореяга жўнатишга ваъда берган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Фарғонада 8000 доллар эвазига танишини Кореяга жўнатишга ваъда берган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

391

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида 2017 йилнинг декабрь ойида фуқаро М.М. таниши Ж.М.нинг ишончига кириб, 8.000 АҚШ доллари эвазига укаси Т.Ж.ни 2 ой муддатда Жанубий Корея республикасига ишлаш учун жўнатишни айтган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига  сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list