- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиши белгиланди
Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиши белгиланди
Энди Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди. Бу ҳақда 17 август, душанба куни Президент имзолаган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» янги таҳрирдаги қонунда белгиланди.
Қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.
Шунингдек, қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатиш;
- вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитария-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлаш;
- ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатиш;
- ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан, қариндошларни излашида ёрдам кўрсатиш.
Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек, кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.
Мазкур қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Манба: daryo.uz