Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россияда ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдалангани учун корхона жаримага тортилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдалангани учун корхона жаримага тортилди

230

Тверь шаҳрида жойлашган «Жилфинанспроект» корхонаси фаолиятида прокуратура томонидан ўтказилган текширув давомида қонунбузарлик, яъни ташкилот қурилиш ишларига рухсатномаси бўлмаган уч нафар чет эл фуқаросини ноқонуний равишда жалб қилгани аниқланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Шу билан бирга, улар полиция бўлимига олиб келингач, корхона вакили мазкур «ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштирмаслик учун» 15 минг рубль пора беришга ҳам уринган.

Натижада корхонанинг икки мансабдор шахси интизомий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, 500 минг рубль миқдорида жарима белгиланиб, юридик шахс номидан «ноқонуний мукофот» учун корхонага нисбатан иш ҳам қўзғатилди. 


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list