Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистондаги ҳужумда жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда

189

Афғонистонда қуролли ҳужумда жароҳатланган Ўзбекистон темирйўл компанияси ходими Термиздаги касалхонага олиб келинди.

Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Термизда даволанмоқда. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

"Айни дамда жароҳатланган ўзбекистонлик – "Сўғдиёна транс" корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилди", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига номаълум жангарилар гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилган эди. Унда икки нафар Афғонистон фуқароси ҳалок бўлган ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган эди. "Сўғдиёна транс" корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list