- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Беларусда талабалар юриши. 1 сентябрнинг асосий воқеалари
Беларусда талабалар юриши. 1 сентябрнинг асосий воқеалари
Беларусда 9 августдан буён давом этаётган норозилик намойишлари сентябрь ойи келибди ҳамки, давом этмоқда. Аёллар, ишчиларб барчаси норозилик намойишларида қатнашмоқда. Энди эса навбат талабаларга келди. Бугунги билимлар куни муносабати билан ўтказилган талабалар юриши ҳақидаги дайжестимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Бугун Беларусда Билимлар куни. Одатдагидек, ҳамма талабалар университетга ўқишга қайтиши керак эди. Аммо улар ўқишга бормади ва Беларусдаги норозилик намойишларига қўшилди. Беларуснинг турли нуфузли университетлари талабалари маршда иштирок этди.
Талабалар мамлакатдаги марказий майдонларга қараб юрди.
Фото: «TUT.by»
Бироқ бу намойишлар ҳаммага ҳам бирдек ёқмаган кўринади.
Куч ишлатар тизимлар ходимлари ҳам бир нечта нуқталарда талабаларнинг йўлини тўсиб қўйди.
Фото: «TUT.by»
Намойишчилардан бир қанчаси ҳибсга олинди.
Фото: «TUT.by»
Намойишларда талабалар ва куч ишлатар тизимлар ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Фото: «TUT.by»
Шунингдек, бугун бир қатор футбол учрашувларида футболчилар намойишчиларга бирдамлик кўрсатди.
Беларусда талабалар намойишлари давом этмоқда.
Манба: daryo.uz



