Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон сентябрдан бошлаб 4 давлат билан мунтазам авиақатновларни тиклаши мумкин

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон сентябрдан бошлаб 4 давлат билан мунтазам авиақатновларни тиклаши мумкин

253
Ўзбекистон Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган мамлакатлардан («қизил») ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан COVID-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим.

«Сариқ» ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига COVID-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.



Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list