Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Толибон жангарилари яна бир ҳарбий қисмни мағлуб этди

239
Россияда таъқиқланган “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Пактия вилояти Гардез туманидаги ҳукумат кучларининг қўмондонлик пунктига ҳужум қилди. Бу ҳақида Афғонистоннинг Tolo News агентлиги хабар берди. 

Хабар қилинишича, аввалига жангарилар ҳарбий қисм ҳудудининг асосий кириш қисмида портловчи моддалар билан тўлдирилган ва худкуш террорчи бошқарувида бўлган машинани портлатиб юборган. 

Шундан сўнг, икки нафар “толиблар” ҳарбий қисм ҳудудига бостириб кириб, афғон армиясининг уч нафар аскарини отиб ўлдиришга муваффақ бўлишган. Хавфсизлик хизматининг яна тўрт нафар ходими ва бир нафар оддий фуқаро жароҳат олган. 

Ушбу маълумотларнинг барчаси ҳукумат манбаларидан олинган. Толибонларнинг ўзлари объектни бутунлай вайрон қилиб, 70 дан ортиқ афғон аскарларини ўлдиришга муваффақ бўлганликларини фотосуратлар билан тасдиқлаб беришган.


Таржима: Сурайё Равшанова

Манба: anna-news.info


Munosabat bildirmoq


Back to the list