- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Сўнгги 20 йилда бундан даҳшатлиси бўлмаган – “Беслан” фильми режиссери
Сўнгги 20 йилда бундан даҳшатлиси бўлмаган – “Беслан” фильми режиссери
"Россия 1" телеканалида 3 сентябр куни Беслан фожеаси ҳақида янги ҳужжатли фильм намойиш этилади. РИА Новости премьера арафасида ушбу фильм режиссери Александр Рогаткин билан суҳбат қилди.
2004 йилнинг 1 сентябрида Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрида террорчилар гуруҳи 1-сонли мактабда 1100 нафар мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини гаровга олган эди. 3 кун давомида олиб борилган музокаралардан сўнг спецназ кучлари мактаб биносига ҳужум қилган, террорчилар портловчи мосламаларни портлатган ва оқибатда юзлаб фуқаролар қурбон бўлган эди.
— Александр, томошабинлар фильмингиздан ушбу фожеа ҳақида қандай янги маълумотларни билиб олишлари мумкин?
— Бу воқеадан 16 йил ўтган бўлса-да, ҳалиям у жамиятчилик орасида турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Бизнинг энг янги тарихимиздан бундан даҳшатлироқ воқеа бўлмаган. Шунинг учун бу албатта ҳали кўп журналистларнинг эътиборини тортади.
Лекин сўнгги вақтларда жуда кўп кишилар ушбу фожеа орқали ўзига диққат эътибор қаратишни истайди. Улар турли муқобил версияларни олға суриш, янги афсона ва уйдирмаларни ўйлаб чиқаришмоқда. Ушбу ёлғонларнинг аксарияти воқеани тергов қилган комиссия аъзоси, “Родина” фракцияси депутати Юрий Савельевнинг ҳисоботига асосланган. Савельев комиссия ҳисоботига имзо чекишни истамай ўзининг 7 томдан иборат муқобил версиясини чоп этган эди. Унинг айтишича, гўёки “террорчиларда портловчи мосламалар бўлмаган ва спецназ террорчиларни ўлдиришга қарор қилган ва гранатомёт ва олов пуркагичлардан фойдаланган. Бунинг оқибатида гаровга олинганларнинг кўпчилиги қурбон бўлган”. Айнан мана шу версияни бизнинг либерал ва мухолифатчи ОАВларимиз ҳамда Ғардагилар шунча йилдан бери тинимсиз эзғилаб келмоқда.
— Бу версияни кўп маротаба инкор этишган эдику...
— Прокуратура буни текширди. Ҳатто ўша қуролларни ишлаб чиқарган "Базальт" илмий ишлаб чиқариш уюшмаси ҳам уларнинг гранатомётлари 2 ғишт қалинлигидаги деворни тешиб ўта олмаслигини исботлашди. Бунинг учун улар полигонда худди Бесландаги мактаб деворидек девор қуриб унга спецназ ўша вақтда фойдаланган гранатомётдан, пулемётлардан ўқ узишди. Лекин ушбу қуроллар 2 ғишт қалинлигидаги деворни тешиб ўта олмади.
Кейин улар ушбу девор ёнида стул устига ўрнатилган қўлбола портловчи мосламани портлатишди. Деворда ҳужум вақти пайдо бўлганидек тешик ҳосил бўлди.
Шунга қарамасдан "Новая газета", "Эхо Москвы" ва "Радио Свобода" кўплаб Савельев ҳисоботига асосланган журналист текширувлари чоп этмоқда. Улар йилдан йилга ҳеч нарсага асосланмаган ушбу афсонани такрорлаб келишмоқда.
Биз ушбу фильмда кўплаб ана шундай афсоналарни эсга олдик ва уларни далил ва исботлар билан инкор қилдик. Худога шукурки, воқеанинг тирик гувоҳлари, фотосуратлари, ўша ерда ишлаган кўплаб мутахассисилар бор.
— Фильмни суратга олишда бирор муаммога дуч келдингизми?
— Йўқ, ҳеч қандай қийинчилик бўлмади. Гувоҳлар кўп. Ўша ерда гаровга олинганлар орасида ҳам. Айримлари эслашни хоҳламайди, лекин бошқалар воқеа тафсилотларини айтиб беришга тайёр. Лекин фильмга барчанинг муносабати яхши. “Беслан оналари” қўмитаси ҳам бизга ёрдам берди. Айрим масалаларда улар пофессор Савельев нуқтаи назарини бўлишса-да, аксарият саволларимизга жавоб беришди.
— Ушбу мавзуда китоб ёзишни истайсизми?
— Билмадим. Ҳозирча бу ҳақида ўйлаганим йўқ.




Манба: sputniknews-uz