Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

БАҒРИКEНГЛИК: озодликдан улуғ неъмат йўқ...

223
Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга асосан 113 фуқаро афв этилди.

Улар орасида Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи Мурод Жалолов ҳам бор. У бундан 8 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми билан айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилинган эди. Мурод Жалолов ўшанда ёмонларнинг гапига кириб айни кучга тўлган, ота-онасига елкадош бўлиб, меҳнат қиладиган навқирон ёшда йўлдан адашган эди. Оқибатда 8 йил умри, ёшлиги панжара ортида ўтди. Унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига афв этишни сўраб ёзган мурожаати беэътибор қолмади. Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани учун оиласи бағрига қайтди.

Бугун у гипс маҳсулотлари тайёрлайдиган цехда иш бошлади. Унинг ўз мақсади, олдига қўйган режалари бор. Ҳовлиси ёнидаги иссиқхонада деҳқончилик қилмоқчи. Гул кўчатлари, полиз экинлари экиб, мўл ҳосил олиш истагида. Бундан ташқари, гипс маҳсулотлари тайёрлайдиган цех очиб, ўнлаб ёшларни иш билан таъминлашга астойдил бел боғлаган.

Дунёда озодликдан улуғроқ неъмат йўқ. Кимнингдир ёмон иши учун уни бир умр чоҳда қолдириб бўлмайди. Кечириш, тўғри йўл топишига имкон бериш, зарур бўлса, қўллаб-қувватлаш асл инсоний қадриятлардан ҳисобланади.

Зеро, жиноят содир этган шахсларни фақат жазолаш эмас, балки “Жаҳолатга қарши маърифат“ ғояси асосида қайта тарбиялаш керак. Шу маънода, уларнинг ўз ҳалол меҳнати билан жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун барчамиз бирдек масъулмиз.


Манба:  ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list