Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда жангарилар ҳужуми оқибатида 5 полиция ходими ҳалок бўлди

184

Ҳужум қилганлар “Толибон”* радикал ҳаракат жангарилари экани айтилмоқда. Ҳужум оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди.

Афғонистон шарқидаги Каписа провинциясида жангарилар ҳужуми оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда Tolo News телеканали минтақа полиция бошлиғи вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

​Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлардан бири жиноят қидирув терговчиси. Ҳужум қилганлар “Толибон”* радикал ҳаракат жангарилари экани айтилмоқда.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list