Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон фуқароларига иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон фуқароларига иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади

164

Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон фуқароларига иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда коронавирус пандемияси даврида чет элда ишини йўқотган фуқароларнинг иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш назарда тутилади. 

Бажариш муддати - 2020 йил давомида, ижро учун масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар. Молиялаштириш манбаси - 20,0 млрд сўм (чет элларда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари).

Бундан олдин, Ўзбекистон аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқмоқчи экани хабар қилинганди.



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list