Dolzarb! Информация для родителей

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Сирдарёда ўз чақалоғини 17 минг долларга сотаётган 25 ёшли аёл қўлга олинди

501

"Севимли" телеканалининг "Замон"  дастури мухбири томонидан тайёрланган лавҳада хабар берилишича, А.Ў исмли аёл Гулистон шаҳридаги кафеларнинг бирида офицант бўлиб ишлайди.  У бетартиб ҳаёт тарзини одатга айлантиради. Ўзи яқиндан танимаган-билмаган инсон билан бирга яшайди. Унинг бу қилмишлари бутун умрига татигулик из қолдирди. 

2019 йилда у қиз фарзандини дунёга келтиради. Аёл чақалоғига энага ёллаб, ишлашда давом этади. Ана-мана деганча, энаганинг бир  йиллик хизмат ҳақи эса 6 миллион сўмга яқинлашади. Табиийки бу пулни тўлашни истамаган А.Ў қарзига қўшиб, бегуноҳ фарзандидан ҳам қутилиш йўлларини қидира бошлайди. Тез орада боласини 17 минг АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлган харидор ҳам топилади.  Эндигина 25 ёшга кирган А.Ў ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан энг қабиҳ жиноят устида қўлга олинди. 

Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан ушбу аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3 қисми "а" банди билан, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list