Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ҳаагада Саудия Арабистони элчихонаси ўққа тутилди

194

Номаълум шахслар элчихона биносининг деразалари ва олд томонига қарата камида 20 марта ўқ узишган.

Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида номаълум шахслар бугун, 12 ноябр куни Саудия Арабистони элчихонаси биносига ўқ узишди.

Omroep West радиоси хабарига кўра, бинога камида 20 марта ўқ узилгани аниқланган. Бино деворлари ва деразаларида ўқ излари қолган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Полиция жиноят содир бўлган жойга эрталаб соат 5:30 атрофида етиб келган. Жиноятчиларни бунга ундаган мотивлар номаълум.

Бундан бир кун олдин Саудия Арабистони пойтахти Жидда шаҳрида, хорижий дипломатлар иштирокидаги маросимда портлаш юз берган, бир неча киши жароҳат олган эди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list