Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини чув туширган International Job Organization ХБА раҳбари устидан суд бошланди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини чув туширган International Job Organization ХБА раҳбари устидан суд бошланди

226

International Job Organization хусусий бандлик агентлигининг мансабдор шахсларига оид жиноят иши бўйича тергов якунига етиб, иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига оширилди.

Компания мансабдор шахслари пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

«Kun.uz»нинг маълум қилишича, жиноят ишида 2620 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган ва уларга етказилган жами зарар миқдори 18 миллиард 484 миллион сўмни ташкил қилади. Дастлабки тергов даврида етказилган зарарнинг бор-йўғи 591 миллион сўми қопланган.

Компания раҳбари – 1993 йилда Қирғизистонда туғилган, фуқаролиги бўлмаган шахс – Абдураҳмонов Шерзод Абдулҳамидович 2020 йил 10 июнь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Хусусий бандлик агентлиги вакиллари Жанубий Корея ва Европа қитъасида жойлашган давлатларга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан 45 миллион сўмгача пул маблағларини олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир қатор хусусий бандлик агентликлари мансабдорлари устидан жиноят ишлари очилгач, ҳукумат томонидан мамлакатдаги барча хусусий бандлик агентликларини тугатиш бўйича Президентга таклиф киритилиши маълум қилинганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list