Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Астрахан вилояти 10 минг нафар мигрантларни қабул қилишга тайёр

146

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Астрахан вилоятига қишлоқ хўжалиги, балиқ саноати ва қурилиш соҳаларига ташикллаштирилган тартибда ишга жалб қилиниши режалаштирилмоқда.

Астрахан вилояти 2021 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 10 минг нафар меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақида ҳудудий қишлоқ хўжалиги ва балиқ саноати вазири Руслана Пашаевнинг Қорақалпоғистон Министрлар кенгаши ҳамжа Хоразм вилояти ҳокимияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлди. 

Музокаралари якунида, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режаси тузилди. Вилоят вакиллари ыишлоы хщжалигидан ташқари балиқ саноати ҳамда қурилиш соҳаларида ҳам ишчи кучига эҳтиёж борлигини хабар қилишди. Шунингдек мавсумий ишга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Астрахан вилоятида қонуний ишлайдиган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. 

Маълумот учун айни дамда, коронавирус пандемияси муносабати билан киритилган чекловларга кўра, Россия ҳудудига хорижий фуқаролар кириши чекланган. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фақат ташкиллаштирилган тартибда икки давлат расмий органлари келишувига мувофиқ кириб келишлари мумкин. 



Манба: sputniknews-uz.


Munosabat bildirmoq


Back to the list