Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда навбатдаги портлаш содир этилди

165

Афғонистоннинг Даман туманида миналаштирилган машина портлади, оқибатда 30 дан ортиқ одам жароҳат олди, деб хабар берди РИА Новости.

Портлаш туманнинг асосий полиция бўлими яқинида содир бўлган. Қайд этилишича, 11 нафар полиция ходимидан ташқари яна 22 нафар фуқаро жароҳат олган.

Минтақада фаолият юритаётган гуруҳларнинг ҳеч бири ҳали содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.



Манба: uza.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list