Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга тушди

156

Таъкидланишича, платформа меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай.

Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилди.

У  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, платформа меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай.

Мазкур платформа орқали соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list