Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди

143

Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади.

Ўзбекистон ва Россия Россияга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Ўзбекистонлик ҳамкорлар коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилишга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Инсон аденовирус векторлари платформаси асосида яратилган, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди”, - деди элчи Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, Тюрденевнинг сўзларига кўра,  Россияга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланган.

Элчи келгуси йили Россиядан COVID-19 га қарши иккинчи “Эпиваккорона” вакцинасини харид қилиш учун шартнома тузиш кутилаётганини маълум қилди.



Манба: sputniknews-uz.


Munosabat bildirmoq


Back to the list