Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга 56 нафар жиноий иш фигурантларини жўнатди

169

Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш учун 56 нафар фуқароларни жўнатди.

Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш учун 56 нафар фуқароларни жўнатди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Россия бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Бош прокуратурасининг жиноий жавобгарликка тортиш учун, жумладан, одам ўлдиришга суиқасд қилиш, босқинчилик, ўғрилик ва бошқа жиноятлар учун фуқароларни топшириш тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилган.

“Бугун Новосибирск аэропортида эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда барча зарурий хавфсизлик чораларига риоя қилиб, 56 нафар фуқарони ватанига топшириш амалга оширилди”, - дейилган хабарда.

Коронавирус тарқалиши туфайли уларни ватанига топширишда алоҳида чоралар кўрилган. Ўзбекистон томони уларни олиб кетиш учун махсус авиарейс жўнатган.



Манба: sputniknews-uz.


Munosabat bildirmoq


Back to the list