Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Нигерда террорчилар томонидан 100 киши ўлдирилгани муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Нигерда террорчилар томонидан 100 киши ўлдирилгани муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди

197

2 январ куни икки гуруҳга бўлинган терорчилар мотоциклларда Тиллабери районидаги иккита қишлоққа ҳужум уюштирган. Чома-Бангоу қишлоғида 70, Зарумадарей қишлоғида 30 киши ўлдирилган, яна 25 киши оғир жароҳатланган.

Нигерда 2 январ куни террорчилар томонидан 100 киши ўлдирилгани муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Алкаш Алҳада маълум қилди.

 "Биз бутун мамлакат бўйича уч кунлик мотам эълон қилдик", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда France-Presse агентлиги.

Алҳаданинг сўзларига кўра, ушбу қарор Нигер миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

2 январ куни икки гуруҳга бўлинган террорчилар мотоциклларда Тиллабери районидаги иккита қишлоққа ҳужум уюштирган. Чома-Бангоу қишлоғида 70, Зарумадарей қишлоғида 30 киши ўлдирилган, яна 25 киши оғир жароҳатланган, деб хабар қилди округ мэри Алму Ҳассане.

Тиллабери райони уч мамлакат - Нигер, Мали ва Буркина-Фасо чегаралари кесишган стратегик муҳим ҳудудда жойлашган. Африканинг бу қисмида "Ғарбий Африкадаги ислом давлати" террорчилик гуруҳи ҳаракат қилади. Тиллабери районида 2017 йилдан буён фавқулодда ҳолат режими амал қилади.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list