Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Афғонистон президенти АҚШ "Толибон" билан тузилган келишувни қайтадан кўриб чиқаётганини маълум қилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистон президенти АҚШ "Толибон" билан тузилган келишувни қайтадан кўриб чиқаётганини маълум қилди

183

Ашраф Ғанининг сўзларига кўра, Вашингтон вакиллари "ушбу шартномани ҳисобга олган ҳолда қўшма йўл харитаси ишлаб чиқиш учун Кобул билан маслаҳатлашувлар ўтказади".

АҚШнинг янги маъмурияти Вашингтон ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тузилган келишувни қайтадан кўриб чиқмоқда. TOLOnews телеканалининг хабар беришича, бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "толиблар билан келишувни шошилинч тартибда қайта кўриб чиқмоқда".

 Ғанининг қўшимча қилишича, шундан сўнг Вашингтон вакиллари "ушбу шартномани ҳисобга олган ҳолда қўшма йўл харитаси ишлаб чиқиш учун Кобул билан маслаҳатлашувлар ўтказади".

 Афғонистон президентининг фикрича, Оқ уйга президент Жо Байден келиши билан "Кобул ва Вашингтон муносабатларида янги саҳифа очилди".


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list