Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Туркияда 12 террорчи, жумладан, тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди

182

Турк-сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 12 нафар жангари қўлга олинди. Улардан 4 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Туркиянинг Сурия билан чегарасида 12 нафар ИШИД* террорчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Уларнинг беш нафари Россия, тўрт нафари Ўзбекистон ва уч нафари Қирғизистон фуқароларидир. Улар ИД* аъзолари эканлиги аниқланган”, - дейилган хабарда.
Жангарилар ўтган йилган 31 декабрь куни Хатай вилояти Рейҳанли шаҳри ҳудудидаги ўтказиш пунктида қўлга олинган. Улар турк-сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишган.

Қўлга олинганларнинг бири Интерполнинг қизил рўйхатида бўлган.

* қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти


Манба: sputniknews-uz.



Munosabat bildirmoq


Back to the list