Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Сурия шимолида қўшалоқ теракт юз берди

247

31 январь куни Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Аазаз шаҳарларида терактлар юз берди. Натижада 10 киши ҳалок бўлди ва 24 нафари жароҳатланди.

Биринчи портлаш Сурия мухолифати назоратидаги Аазаз шаҳрида содир бўлди.

Портловчи мослама Сурия муваққат ҳукумати биноси ва маданият маркази олдида тўхтаб турган автомобилга ўрнатилган бўлган. Теракт натижасида тўрт фуқаро ўлган ва 20 нафари тан жароҳати олган.

Бироз вақт ўтгач, Зерзур туманида Ал-Боб шаҳридан 5 км шарқдаги назорат ўтказув пунктида портлаш юз берди.

Портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, тўрт киши шикастланган. Аммо қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list