- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Бағдодда теракт содир этган жангари йўқ қилинди
Бағдодда теракт содир этган жангари йўқ қилинди
Ироқдаги халқаро коалиция самолётлари январь ойида Боғдоддаги бозорга қилинган ҳужум учун жавобгар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Ироқ Бош вазирининг ҳарбий ишлар бўйича вакили генерал Яҳё Расул маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ пойтахти Бағдоддаги бозорда 2 жангари ўзини портлатганди. Оқибатда камида 28 киши ҳалок бўлган ва яна 73 киши жароҳат олган.“Халқаро коалиция самолётлари террорчилар қаерда эканлиги тўғрисида маълумот олди. Бағдоднинг ғарбий қисмида жойлашган Абу Грейб ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирилиб, Ироқ жанубида жангариларга раҳбарлик қилган террорчи Жаббар Али Файёд ўлдирилди”, деб ёзган у.
Манба: qalampir.uz