- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Шарм-аш-Шайх атрофи бетон девор билан ўралди
Шарм-аш-Шайх атрофи бетон девор билан ўралди
Мисрнинг машҳур курорт шаҳри – Шарм-аш-Шайх атрофида 36 километрлик бетон девор тикланди.
Ушбу иншоот дам олиш ҳудудини саҳродан ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Euronews” хабар берган.
Энди шаҳарга камера ва сканер билан жиҳозланган тўрт дарвозанинг биридан кириш мумкин.
Мамлакат сайёҳлик тармоғи раҳбарияти девор Синай ярим оролининг айни ҳудудига энг хавфсиз дам олиш жойи сифатида сайёҳлар ишончи ошишига умид билдирмоқда.
2005 йилда юз берган портлаш, 2011 йилдаги Миср инқилоби, 2015 йили Россия йўловчи самолёти Синайда қулаб тушиши ва коронавирус пандемияси Шарм-аш-Шайхга келаётган туристлар сонини камайтириб юборди.
Мазкур қурилиш ҳақида 2019 йил февраль ойида маълум қилинган эди. Ўшанда Жанубий Синай губернатори Ҳолид Фуда "мазкур лойиҳа Шарм-аш-Шайхга туризмда бой берилган даромадни қайтаради”, деган эди.
Манба: uza.uz