Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Видео: Эрон-афғон чегарасида кучли портлаш юз берди. 500 га яқин бензовоз ёнмоқда

283

13 февраль куни Афғонистоннинг Эрон билан чегарадош ҳудудида, Ҳирот вилоятидаги чегара пунктида юзлаб "бензовоз" портлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, Эрон ҳукумати ёнғин жойига чегара орқали ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам машиналарини йўллаган. Маҳаллий аҳоли тўс-тўпалондан фойдаланиб, вазият назоратга олинмасдан олдин чегарани оммавий равишда кесиб ўта бошлаган.

ВИДЕО: https://youtu.be/goLzV2dC37w

Ҳирот вилояти губернатори Воҳид Каталининг сўзларига кўра, у ёнғинни ўчиришда Эрон ҳукумати ва мамлакатда жойлашган НАТО кучлари ва вакилларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. Губернатор агар уни ўчириш бўйича тезкор чоралар кўрилмаса, ёнғин вилоят электр таъминоти тизимига жиддий зарар етишидан хавотирда.

Ҳирот губернатори Матбуот котибининг сўзларига кўра, 500 га яқин автомобиль ёнган, ҳозирда ёнғин назоратга олинган. Машиналарнинг 70 таси Эронники экани айтилмоқда. Ҳодисада камида 70 киши жабрланган.

Эрон томони вазиятни назоратга олиш учун 21 та ўт ўчириш ва 20 та тез ёрдам машинасини юборган. 

Ҳирот Савдо-саноат палатаси раҳбари Юнус Қозизоданинг сўзларига кўра, ёнғин миллионлаб доллар зарар етказган.

“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин 50 миллион доллардан зиёд зарур етказган”, деган у.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list