Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Эрдўған АҚШни террорчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблади

258

Туркия билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликни давом эттиришни истаганлар террорчиларни қўллаб-қувватламасликлари керак, деб таъкидлади Эрдўған.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ироқ шимолида Курдистон ишчилар партияси (PKK) террорчилари томонидан турли йилларда ўғирлаб кетилган 13 нафар фуқаронинг ўлдирилишини қоралади.

У Туркия ҳукумати террорчилар томонидан беш йил аввал ўғирлаб кетилган ва яқинда ўлдирилган одамларни қутқариш режасини узоқ вақт давомида ишлаб чиққанини айтди.

Эрдўған Ироқда 10 февралдан буён давом этаётган Pençe Kartal-2 (Бургут чангали) антитеррор операциясининг биринчи босқичида мамлакат шимолида ўнлаб террорчилар ўлдирилганини қайд этди.

У ғарб мамлакатларини терроризмга қарши курашда аниқ позициясини кўрсатишга чақирди. Туркия билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликни давом эттиришни истаганлар террорчиларни қўллаб-қувватламасликлари керак, деб таъкидлади Эрдўған.

У АҚШнинг Туркиянинг антитеррор операцияларига нохолисона муносабатда бўлаётганлигига эътибор қаратди.

«Бу қанақаси? Сизлар РКК, YPG ва PYD террорчиларини қўллаб-қувватламасликларингизни айтгандингиз. Уларни нафақат қўллаб-қувватлаяпсиз, балки ҳомийлик ҳам қиляпсиз», - деб таъкидлади Туркия президенти.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list