- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- БМТ кортежида бўлган Италия элчиси қўриқчи ва ҳайдовчисига қўшиб ўлдирилди
БМТ кортежида бўлган Италия элчиси қўриқчи ва ҳайдовчисига қўшиб ўлдирилди
Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги элчиси Лука Аттаназио бугун, 22 февраль куни исёнчи гуруҳлар жойлашган ҳудудда БМТ карвонига қилинган ҳужумда ўлдирилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса Конго пойтахти Киншасадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда юз берган. Ҳужумда Италия элчисидан ташқари, уни қўриқлаётган италиялик карабинер полицияси ходими ва автомобиль ҳайдовчиси ҳам отиб ўлдирилган.

Хабарга кўра, элчи ўлдирилган ҳудуд маҳаллий аҳоли орасида “Уч Антенна” деб номланади ва ушбу ҳудудда 2018 йил икки британиялик фуқаро номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель бугун, 22 февраль куни Брюсселда ўзи раислик қилаётган йиғилишда Иттифоқ Ташқи ишлар вазирларига воқеа тўғрисида маълумот берган ҳамда Италия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҳамдардлик билдирган.
Маълумот ўринда, Конгонинг шарқий қисмида минералларга бой ерни назоратга олиш учун курашаётган исёнчи гуруҳлар жойлашган.“Бу хабар ниҳоятда ташвишга солмоқда ва биз Конгода ЕИ Делегацияси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз”, дейди Европа Иттифоқи Комиссиясининг Матбуот котиби Набила Массрали.
Ўтган 2020 йилда Конгонинг шарқида қуролли гуруҳлар томонидан қилинган зўравонлик оқибатида 2000 дан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилган. Бундай шафқатсиз ҳужумлар миллионлаб одамларни ўз уйларини тарк этишига олиб келган. Бу воқеаларни БМТ энг ёмон гуманитар инқирозлардан бири сифатида таърифлайди.
Манба: qalampir.uz