- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Германияда ироқлик собиқ имом ўн ярим йилга қамалди
Германияда ироқлик собиқ имом ўн ярим йилга қамалди
Целле шаҳридаги Германия суди "Aбу Валаа" номи билан танилган собиқ имомни террорчилик ташкилоти аъзоси, дея айблаб, ўн ярим йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берган.
Ҳақиқий исми Aҳмад Aбдулазиз Aбдулла бўлган, Германияда радикал кайфиятдаги ёшлар гуруҳини бошқаргани учун жазога ҳукм қилинган бу шахс, жумладан, ИШИД террорчилик гуруҳининг "Германиядаги вакили" сифатида ҳам қораланмоқда.
Суд хулосасига кўра, 37 ёшли Ироқ фуқароси 2017 йилда бошланган тергов натижасида террористик ташкилотга аъзолик, қўпорувчиликни молиялаштириш ва зўравонлик ҳаракатларига кўмаклашишда айбдор, деб топилди.
Бундан ташқари, жиноятчининг уч нафар судланувчи шериги ҳам бўлгани очиқланди, уларга тўрт йилдан саккиз йилгача қамоқ жазоси белгиланди.
Прокуратура маълумотига кўра, гуруҳда камида яна саккиз киши, жумладан 2015 йил Ироқда худкушлик ҳужуми уюштирган эгизак ака-ука ҳам бор эди. Улар вақтида жамоани тарк этишни маъқул топишган.
Дарвоқе, собиқ имом ёллаган одамлардан икки нафари амалга оширган қўпорувчилик оқибатида 150 дан зиёд ироқлик аскар вафот этгани тахмин қилинмоқда.
Aбу Валаа лақаби билан танилган асосий гумондор 2001 йил Германияга бошпана сўраб келган ва узоқ муддатли терговдан сўнг 2016 йил ноябрда ҳибсга олинган. У судда гапирмасликка қарор қилган, ҳеч бир айбловни рад этмаган ҳолда ҳукмни кутган.
Манба:uza.uz